Apple компанияси сўнгги iPhone смартфонлари учун Live Photos функциясини ишлаб чиқди. У камера функцияси бўлиб, сурат олинаётган пайтдан 1,5 сония аввал ва кейин қисқа видео ҳам тасвирга олинади, деб хабар беради Like It.
Шундан сўнг суратларни томоша қилаётган пайтингизда, уларнинг тасвирга олиниш вақтидаги ҳолатни видеода ҳам кўришингиз мумкин бўлади. Бу эса сурат олинаётган вақтни хотирлаш учун ажойиб имконият беради.
Худди шундай функциядан Android қурилмаларда ҳам фойдаланиш имконияти пайдо бўлди. Бунинг учун Camera MX дастурининг янги версиясини юклаб олиш керак бўлади.
Изоҳ (0)