Туркия ҳукумати 5 январь, сешанба куни Айвалик шаҳри пляжидан қайиқнинг ҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлган тўққиз нафар муҳожирнинг жасадини топди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Измирдан Грециянинг Лесбос оролига йўл олган қайиқда 22 нафар муҳожир бўлган. Бироқ қайиқ қаттиқ шамол натижасида ағдарилиб кетган. Қирғоқ мудофааси саккиз кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳодиса юз берган ҳудудда қутқарув операцияларини ўтказмоқда.
Изоҳ (0)