Ҳиндистонда юз берган зилзила қурбонлари сони 11 кишига етиб, 130 дан ортиқ одам тан жароҳати олди. Бу ҳақда Times of India нашри берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, ҳалок бўлганлардан уч нафари бангладешлик бўлиб, зилзила бу ерда бир нечта туман ва мамлакат пойтахти Даккага ҳам ўз таъсирини кўрсатди.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди табиий офатларга қарши курашиш тезкор бўлинмаларини зарар кўрган ҳудудларга юборишга қарор қилди.
Зилзила эпицентри шарқий Манипур штатидаги Таменглонг округида, зилзила ўчоғи эса 10 км чуқурликда жойлашди.
Олдинроқ Ҳиндистонда рўй берган зилзила қурбонлари сони 9 кишига етгани ҳақида маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)