Жангарилар Ироқнинг Тикрит шаҳридаги ҳарбий базага уюштирган теракт оқибатида камида 15 нафар ҳарбий қурбон бўлиб, яна 22 нафари яраланди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, беш нафар худкуш террорчи илгари Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари академияси томонидан фойдаланиб келинган базага ҳужум қилди. Икки жангари бошқариб келган автомашиналарни дарвоза ёнида портлатиб юборгач, қолган уч нафари базанинг ҳарбий кучлар тайёрланадиган ҳудудида портловчи мосламаларни ишга туширди.
Ҳужум бўйича жавобгарликни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди. Террорчиларнинг таъкидлашича, «душман армиясининг мураббийлари» уларнинг бош мақсади бўлган.
Изоҳ (0)