Бир гуруҳ қуролланган жиноятчилар мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Морелос штатидаги Темиско шаҳри мэри Хисела Мотани отиб ўлдирди. Бу ҳақда La Jornada нашри берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Қотиллик мэр лавозимида ишлай бошлаганига бир кун бўлган аёлнинг уйида амалга оширилган.
Маълум қилинишича, 2 январь куни тўрт нафар жиноятчи эшикни синдириб, уй ичига кириб келган ва ўқ ота бошлаган. Натижада, уйда бўлган Мота ва яна икки киши воқеа содир бўлган жойда ҳалок бўлди.
Жиноятчилар тезда қўлга олиниб, улардан икки нафари таъқиб давомида ўлдирилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар жиноят сабабларига аниқлик киритмоқда.
Изоҳ (0)