Британиянинг Ипсвич портидан Латвиянинг Рига шаҳрига сузиб кетаётган Россиянинг «Иван Бобров» қуруқ юк ташувчи кеманинг тўққиз нафар экипаж аъзоси Данияда қўлга олинди. Бу ҳақда кема соҳиби «Транс-НАО» компанияси берган маълумотларга асосан FlashNord хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, кема капитани ва тўққиз кишидан иборат бўлган экипаж аъзоси кемани маст ҳолатда хавфли равишда бошқарганлиги сабабли кема Даниянинг Эльсинор портида тўхташга мажбур қилинди.
Таъкидланишича, капитан, унинг ёрдамчиси ва катта механик ушланди. Улар кемани маст ҳолатда бошқарганлиги учун айбланиши мумкин.
Кема соҳиби бўлган компания вакиллари ушланган денгизчиларга юридик ёрдам кўрсатиш учун етиб келди.
Изоҳ (0)