Брюссель ҳукумати Янги йил муносабати билан шаҳарда ўтказиладиган бир қатор тадбирларни бекор қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Шаҳар мери Иван Майорнинг маълум қилишича, бу одамларнинг тўпланишини келтириб чиқариши мумкин бўлган анъанавий Янги йил салютлари ва бошқа тадбирларга ҳам тегишлидир.
Шаҳар мерияси матбуот хизматининг аниқлик киритишича, сўз барча тантаналарни бекор қилиш ҳақида эмас, балки фақат Де-Брукер майдонидаги мушакбозлик ҳақида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бельгия полицияси томонидан ўтказилган махсус операция давомида Брюссель, Фламанд Брабанти ва Леж шаҳарларида мамлакатнинг ҳудудида бир қатор теракт содир этишга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган олти киши ҳибсга олинган эди.
Изоҳ (0)