Приморье сафари боғидаги йўлбарс Амур ва эчки Тимурнинг кундалик ҳаётини кечаю-кундуз онлайн тартибда кузатиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
30 декабрь, чоршанба куни боғда ўрнатилган тўртта видеокамера тасвирини боғнинг расмий сайтига тўғридан-тўғри, жонли равишда узатиб бориш йўлга қўйилди.
Сафари боғининг раҳбари Дмитрий Мезенцевнинг таъкидлашича, йўлбарс ва эчкига қатъий кун жадвали белгиланган. Ҳар куни эрталаб соат 10 да йўлбарс атрофи ўралган катта майдонча – вольерга қўйиб юборилади. Бу ерда уни Тимур кутиб турган бўлади. Кун давомида Амур ва Тимур бир бирига яқин бўлган жойда кун кечиради».
«Кечқурун, кун ботар вақтда эса, Амур одатда ошхона олдида айланиб туриб, сабрсизлик билан озуқа берилишини кутиб туради. Қоронғи тушгач, йўлбарс тунги вольерга қамаб қўйилади. Тимур эса катта паркда бир ўзи қолади». ― деди Мезенцев.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин маъмуриятига йўналтирилган петицияда йўлбарс Амур ва эчки Тимурнинг дўстлик ҳикоясини кадрларга муҳрлаш таклиф қилинган эди.
Изоҳ (0)