Хитой ҳукумати Далянь шаҳри портида айниган балиқ ортилган Россиянинг «Профессор Меграбов» кемасини ҳибсга олишга қарор қилди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Кемани ёллаган RIMSCO корхонасининг маълум қилишича, хитойликлар, кема экипажининг айби билан устидан мойли сув тўкилиб кетган музлатилган балиқни қабул қилишдан бош тортган. Юк буюртмачиси эътироз билдиргач, кема ҳибсга олинди.
Россия денгизчилари уюшмасининг Узоқ Шарқ ҳудудий бўлинмаси раиси Николай Суханов кема экипажи уюшмага шикоят билан мурожаат қилмаганлигини таъкидлади.
«Профессор Меграбов» кемаси Хитойда ҳибсга олингани 2015 йил 29 октябрда маълум бўлган.
Изоҳ (0)