Яманда «Ансор Аллоҳ» ҳаракатига қарши курашиб келаётган Араб коалицияси таркибида бўлган Баҳрайн Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти Саудия Арабистонининг Яманга чегарадош бўлган ҳудудида ҳалокатга учради. Бу ҳақда коалиция вакили берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, қирувчи самолёт чегарага яқин жойда жойлашган Жизон шаҳри яқинида техник сабабларга кўра ҳалокатга учраган. Самолёт учувчиси катапульта воситасида ирғиб чиқиб, омон қолди.
Изоҳ (0)