Покистоннинг Хайбар-Пахтунхва провинцияси, Мардон шаҳридаги маъмурий биноларнинг бирида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, бино Покистоннинг давлат идораларидан бирига тегишли бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, яна 25 киши яраланди.
Ҳодиса жойига хавфсизлик хизмати вакиллари келиб, ҳудудни қуршаб олди.
Изоҳ (0)