Бельгия полицияси томонидан ўтказилган махсус операция давомида Брюссель, Фламанд Брабанти ва Льеж шаҳарларида мамлакатнинг ҳудудида бир қатор теракт содир этишга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган олти киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда RTBF агентлиги берган маълумотларга асосан «Европейская правда» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 28 декабрь, душанба куни полиция бир қатор тинтув ишларидан кейин олти кишини ҳибсга олди. Суд гумондорларнинг икки нафарини ҳибсга олди. Қолган тўрт киши сўроқ қилингандан кейин озодликка қўйиб юборилди.
Таъкидланишича, ҳибсга олинганлар террорчи гуруҳнинг фаолиятига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Айни вақтда уларнинг Парижда юз берган терактларга алоқадорлиги аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Австрия полицияси Европадаги қатор давлатлар пойтахтлари «ҳамкор разведка хизмати»дан янги йил арафасида терактлар содир этилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш олганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)