Спорт ишлари бўйича маъмурий суднинг (TAD) «Реал» жамоасини Испания кубогидан четлаштириш қарори бўйича қироллик жамоаси чиқиш қилди. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар қилмоқда.
«Реал»нинг баён қилишича, «Спорт ишлари бўйича маъмурий суд ‘Реал’нинг Испания футбол федерацияси Интизомий ишлар бўйича қўмитасининг қарори устидан берилган апелляциясини қаноатлантиришни рад этди. Жамоа суднинг хулосасини ҳурмат қилсада, қарордан норози ва шунинг учун маъмурий тартибда судлашиш йўлини давом эттиришни ва мумкин бўлган юридик имкониятларни кўриб чиқишни лозим топади».
Эслатиб ўтамиз, TAD «Реал»ни Испания кубогидан четлатиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказиб, уни кубокдан четлаштирган эди.
Изоҳ (0)