«Реал» бош мураббийи Рафаэль Бенитес исътефога чиқишга яқин турибди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Marca нашрининг хабарига кўра, Бенитеснинг келажагини «Реал Сосьедад» билан ўйин ҳал қилади. Агар «Реал» бу учрашувда «Сосьедад»га мағлуб бўлса, мураббий истеъфога чиқарилади.
«Реал» президенти Флорентино Перес ушбу қарорнинг ташаббускори ҳисобланади ва бу ҳақда Бенитесни огоҳлантириб қўйди. Агар испаниялик мураббий ишдан кетса, «Реал»нинг ўринбосарларини бошқараётган Зинедин Зидан унинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод ҳисобланади.
Айни вақтда «Реал» Испания чемпионатида 3-ўринда бормоқда.
Олдинроқ «Реал» президенти Моуриньога шартнома таклиф қилгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)