Россиянинг Самара вилоятида Украинани қўллаб-қувватлаганлиги учун коллеждан ҳайдалган 18 ёшли Влад Колесников ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Ҳодиса 25 декабрь куни Жигулёвск шаҳрида юз берди. Полициянинг маълум қилишича, ўсмирнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Колесников Подолск савдо-саноат техникумининг қандолатчи ошпаз йўналишида таҳсил олган. У машғулотга «Қримни қайтаринг!» ёзуви ва Украина байроғи тасвирланган футболкада келганлиги учун ўқишдан ҳайдалгандан сўнг, машҳур бўлиб кетди.
Шундан кейин у норозилик акцияларини уюштирган, жумладан Москва вилоятининг кўп қаватли уйларидан бирига урушга қарши шиорни илиб қўйган.
Колесников тенгдошлари уни тушунмаслигидан шикоят қилган.
Изоҳ (0)