Россия Федерацияси Спорт ишлари вазири, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Ижроия қўмитаси аъзоси Виталий Мутко сўнгги ойларда ФИФАда бўлиб ўтаётган воқеалар бўйича ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилмоқда.
«Ҳозир ФИФАни жуда порахўрликка берилган бир ташкилот сифатида кўрсатиш ҳаракатлари мавжуд, лекин, бу ҳақиқатга тўғри келмайди. ФИФАнинг барча қарорлари ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинади. Ўзининг раҳбарини саккиз йил муддатга четлаштирадиган яна бошқа бир ташкилотнинг номини айтинг? Ҳозир жуда ғалати бўлган бир йўналишга қараб кетилмоқда. Мен ФИФАнинг ижроия қўмитасига етиб келсам, иккинчи марта Жанубий Америка футболи вакили ҳибсга олинди.
Биз улар билан ҳаттоки танишишга улгурмаяпмиз. Мен бундан буён халқаро тадбирларда эсдалик сифатида бериладиган ручка, майка ва бошқа шу каби совғаларни ― бирорта айблов қўйилиб қолмаслиги учун, олмай қўйдим. Шу кетишда аҳмоқликгача бориш мумкин. ФИФАга 40 йиллик умрини сарфлаган Блаттернинг тақдири бундай кечганлиги сабабини мен тушунмайман. Швейцариянинг қонунларида ҳеч нарса учун саккиз йил берилмайди, бу ҳолатда эса, одам саккиз йил муддатга футболдан узоқлаштирилди. Бундан мен жуда афсусдаман», ― деди Мутко.
Изоҳ (0)