Американинг CommutAir авиакомпаниясига тегишли самолёт 25 декабрь, жума куни двигателидаги носозлик туфайли Рочестер шаҳридаги (Нью-Йорк штати) аэропортга шошилинч қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда АҚШ Федерал авиация бошқармаси вакилининг маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Бошқарманинг маълум қилишича, ҳаво кемаси Вашингтон яқинида жойлашган Даллес номидаги халқаро аэропортга йўл олган. Парвоз бошлангандан бироз вақт ўтиб, юзага келган фавқулодда вазият туфайли учувчи парвоз амалга оширилган Рочестер аэропортига қайтишга қарор қилди. Қўниш чоғида ҳеч ким жабрланмади.
CommutAir вакиллари ҳозирча ҳодисага ҳеч қандай шарҳ бермади. Самолёт тури ва ундаги йўловчилар сони ҳам аниқлаштирилмади. Ҳодиса сабаблари суриштирилмоқда.
Изоҳ (0)