Россия ҳукумати фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Туркия билан келишувни тўхтатишни таклиф қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Келишувни тўхтатиш ҳақидаги қарорни Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев имзолади.
Қарорда айтилишича, келишувдан чиқиш ҳақидаги таклиф Ташқи ишлар вазирлиги, Тергов қўмитаси ва Бош прокуратура билан мувофиқлаштирилган.
Россия ва Туркия 1997 йилда фуқаролик, савдо ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича келишув имзолаган эди. Келишув, жумладан, жиноий ишлар бўйича гумонланувчиларни тутиб беришни ҳам кўзда тутади.
Изоҳ (0)