Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳрида бўлиб ўтган президент арчасида иштирок этган Ангелина Шулгина, бош кийимида президент саройи акс эттирилган либоси учун тақдирланди. Бу ҳақда «Today.kz» хабар қилади.
Бош кийим давлат раҳбарининг қароргоҳи шаклида ясалган бўлиб, либосда эса мамлакат пойтахти ― Остона шаҳрининг диққатга сазовор жойлари акс эттирилган. Энг яхши либос учун президентнинг номидан уй кинотеатри совға қилинди.
Либосни Ангелинанинг устози Светлана Варнавина тикиб берган. Маълум қилинишича, либос бир ой давомида тикилиб, минглаб зар ва мунчоқ билан безатилган.
Изоҳ (0)