Россия президенти Владимир Путин ишчи доиралар вакиллари билан учрашувда Россия санкцияларга жавобан мамлакат ичкарисида тадбиркорлик эркинлиги, шунингдек, бошқа давлатлар билан кооперацияни ривожлантиришини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Ташқи чекловга бизнинг жавобимиз тадбиркорлик эркинлигини кенгайтириш, ҳалол ишлаб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўяётган барчанинг мулк ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат бўлишини бир неча марта айтиб ўтдим», — деди давлат раҳбари. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва тергов органлари фаолиятини такомиллаштиришга ваъда берди.
Путин, шунингдек, миллий тадбиркорлик имкониятларини кенгайтириш учун бошқа давлатлар билан иқтисодий алоқаларни фаол ривожлантириш юзасидан режаларни кўрсатиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Америка ҳукумати Россияга қарши янги санкцияларни тасдиқлаб, унга кўра, умумий рўйхатга 34 нафар жисмоний ва юридик шахс киритилди.
Изоҳ (0)