Лола ўзининг Instagram’даги расмий саҳифасида тез кунларда аудио эртак ёзилган диск тақдим этишини маълум қилди. Бу ҳақда «Даракчи» хабар қилмоқда.
«Фарзандингиз ақлли, меҳрибон, саҳий, раҳмдил бўлиб улғайишини истасангиз унга кўпроқ эртаклар ўқиб беринг. Азизларим, сиз билан сеҳрли янгиликни бўлишишга шошиламан. Янги йил арафасида болажонларга ўзимнинг илк ‘12 ой’ (‘12 месяцев’) аудио китобимни тақдим этаман», ― деди Лола.
Audiо китоб ўзбек ва рус тилларида ёзилган бўлиб, унинг тақдимоти 27 декабрь куни бўлиб ўтиши маълум қилинган.
«Мазкур китобни яратишда ёрдам берган Discovery дўконлар тармоғига, Sound Mastering учун Сарварга, мусиқий сайқал учун Убайдулла Каримовга миннатдорчилик билдираман. Овоз ёзишда сабр учун алоҳида миннатдорчилигимни Александр Хван ва Дониёр Абдуллахоновга изҳор этаман», ― дейди ижодкор.
Изоҳ (0)