Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Гулбаҳор Эрқулова хусусий газеталарнинг муқоваларини танқид остига олди. Бу ҳақда «Бекажон» газетаси хабар бермоқда.
«Авваллари газеталаримиз муқовасида элимиз орасида ҳурмати бор, ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган, ҳатто суратини деворга осиб қўйишга арзийдиган санъаткорлар чиқарди. Бугун эса сал ёши каттароқ санъаткор бўлса, муқовага ярашмасмиш!», — деди хонанда.
«Нашрларимизда биринчи бетини Шаҳзода, Райҳон каби ‘қўғирчоқ’лар безаб турса, ишимиз юришади, деган бемаъни фикр шаклланиб қолган. Шахсан мен шундайлар безаган газета олмасдим», — деди Гулбаҳор Эрқулова.
«Бу билан ёшларни биринчи бетга чиқарманг, демоқчи эмасман. Мисол учун, Дилноза Кубаева сингари ақлли, сўзларида маъноси бор санъаткорлар бўлса, бемалол. Ўша Шаҳзода, Райҳон, Лолалар бизнинг даражамиздаги санъаткор бўлиши учун, биласизми, неча йиллар керак?!», — дея қўшимча қилди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова.
Изоҳ (0)