Америкалик машҳур хонанда Леди Гагага Рождество совғаси сифатида оқ от тақдим этилди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқда маълум қилди ва пушти тасма билан ўралган жониворнинг суратини жойлаштирди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Гагага антиқа совғани унинг альбомларини чиқариш билан шуғулланадиган Interscope овоз ёзиш студияси тортиқ этди. Қўшиқчи от миниб турган ҳолатдаги суратини эълон қилишга ҳам улгурди. «Мен у билан бутун умр танишдекман. Жонивор менга ниманидир кўрсатмоқчидек туюлади», — дея саҳифасида ёзув қолдирган Гага.
Изоҳ (0)