24 декабрга ўтар кечаси Саудия Арабистони жануби-ғарбидаги Жизан провинциясида жойлашган касалхоналардан бирида кучли ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Мамлакат фуқаролар ҳимояси хизмати маълумотларига кўра, 25 киши ҳалок бўлди, 107 киши жароҳатланди.
Айни пайтда тиббий муассасада ёнғин ҳудуди кенгайиши хавфи бартараф этилди. Жабрланганларнинг барчаси яқин атрофдаги касалхоналарга етказилди.
Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Маҳаллий ҳукумат ушбу фавқулодда ҳолат факти бўйича текширув бошлади.
Изоҳ (0)