Осиё футбол федерацияси раҳбари шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президентлиги лавозимига асосий номзод деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда The Bookmaker Ratings хабар беради.
William Hill букмекерида Салмонга 2,2 коэффициенти билан баҳо бериш мумкин. Иордания шаҳзодаси Али бин ал-Ҳусайннинг ФИФА президенти лавозимига тайинланиш эҳтимоли 2,6 коэффициентга баҳоланмоқда.
Фаворитлар учлигига Европа футбол ассоциацияси уюшмасининг ҳозирги бош котиби Жанни Инфантино ҳам киритилмоқда (3,5).
Федерация президентлиги учун сайловлар келгуси йилнинг 26 февралида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)