Uzcard миллий тўлов тизими Payment Card Industry Data Security Standard халқаро хавфсизлик стандартининг 3.1 тўлов карталари маълумотларини қайта ишлаш ва етказиш қисми талабларига мувофиқлик бўйича QSA-сертификациявий аудитдан муваффақиятли ўтди. Мувофиқлик Compliance Control Ltd. компанияси томонидан ўтказилган йиллик QSA-аудити натижалари билан тасдиқланди.
«Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ ҚК директор ўринбосари Фаррух Зияевнинг таъкидлашича, пластик карточкалар учун процессинг хавфсизлигининг юқори даражасини таъминлаш Uzcard учун муҳим ҳисобланади.
Чунки ушбу тўлов тизими келажакда Ўзбекистон аҳолисининг сервис ва хизматлар тезкорлиги ва интерактивлигидан фойдаланишда қулайликлар яратиш юзасидан бир қатор лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган.
Compliance Control компанияси туфайли аудит текширувидан муваффақиятли ўтган Uzcard миллий тўлов тизими ўз мутахассисларининг юқори профессионаллигини кўрсатиб, бор-йўғи ўн ой ичида мижозлари карточка маълумотларининг юқори даражада ҳимояланганлигини тасдиқлади.
Изоҳ (0)