Франция расмийлари парранда гриппи тарқалиши қайд этилган мамлакат жануби-ғарбида эпидемиологик вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда. Бу ҳақда 22 декабрь, сешанба куни Франция қишлоқ хўжалиги вазири Стефан Ле Фоль маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Маҳаллий паррандачилик фермаларида аниқланган касаллик инсон учун хавф туғдирмайди. Французлар хавотирланиши учун ҳеч қандай асос йўқ. Улар парранда билан боғлиқ барча маҳсулотлардан бемалол фойдаланиши мумкин», — дея таъкидлаган вазир BFM TV телеканали эфирида.
Вазирнинг айтишича, аниқланган вирус штамми фақат паррандалар орасида тарқалади ва таом орқали юқмайди. Асос сифатида у Франция санитар ва озиқ-овқат хавфсизлиги миллий агентлиги томонидан декабрь ойида тайёрланган ҳамда одамларга юқиш хавфи йўқлигини тасдиқлаган ҳисоботи натижаларини келтирган.
Изоҳ (0)