2015 йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон — Нидерландия сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда иштирок этиш учун Нидерландия Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг Европа департаменти директори Дафне Бергсма бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига ташриф буюради.
Изоҳ (0)