Мадриднинг «Реал» жамоаси раҳбариятининг таъкидлашича, жамоанинг яхши натижаларга эришиши учун, авваламбор ҳужумчи Криштиану Роналду муносиб равишдаги ўйин кўрсатиши керак. Бу ҳақда Marca нашри берган маълумотларга асосан «Чемпионат» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳимоячи Серхио Рамос клуб президенти Флорентино Перес билан учрашганда, мавсумдаги муваффақиятсизликларнинг асосий айбдори Роналду ҳисобланишлиги аниқланган. «Реал» португалияликдан кучлироқ ўйин кутмоқда.
Испания чемпионатининг 16-тури якунилари бўйича, «Реал» 33 очко тўплаб, турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турмоқда.
Изоҳ (0)