Ҳиндистон пойтахтидаги судларнинг бирида содир бўлган отишма оқибатида бир нафар полициячи ҳалок бўлиб, яна уч нафари яраланди. Бу ҳақда NDTV телеканали берган маълумотларга асосланиб, «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Воқеа Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ананд Вихар туманида содир бўлди.
Маълум қилинишича, икки нафар полиция ходими ва ҳодиса рўй берганда хонада бўлган суд ишчиси яраланган. Ҳалок бўлган полициячи тўрттадан бештагача ўқ еган. Бошқа хабарларга кўра у тирик, лекин жуда оғир аҳволда. Жами ўнтагача ўқ отилган.
Шу муносабат билан икки киши ҳибсга олинди. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)