Испаниянинг шимоли-ғарбида 23 декабрь, чоршанба куни ёнғинга қарши курашиш хизматининг вертолёти ҳалокатга учраши оқибатида учувчи қурбон бўлди. Бу ҳақда AFP берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, вертолёт Испаниянинг Астурия мухтор вилоятида ўрмонлар ҳудудидаги ёнғинни бартараф этиш операциясида иштирок этаётган бўлган. 22 декабрдан 23 декабрга ўтар кечаси бу ҳудудда ёнғинга қарши курашиш мақсадида 230 нафарга яқин ўт ўчирувчи жалб қилинди.
Изоҳ (0)