Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида бокс бўйича нефть қазиб олувчи давлат боксчилари ўртасида XIII жаҳон Кубоги якунланди. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, мусобақада 20 та давлатдан 120 нафардан зиёд боксчи иштирок этди.
Россия, Германия, Франция, Молдова, Озарбайжон, Болгария, Литва, Хитой, Польша, Украина, Марокаш, Қозоғистон, Арманистон, Финляндия каби мамлакатлар қаторида Ўзбекистонлик боксчилар ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказиб, жаҳон Кубогида 2 та олтин ва битта бронза медали билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллаганлиги таъкидланмоқда.
Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални 49 килограмм вазн тоифасидаги боксчи Мироншох Ибрагимов ҳамда 91 килограмм вазндаги вакил Сардорбек Бегалиев тақдим этди. Боксчилар молдовалик Даниил Платоновский ҳамда беларуслик Сергей Корнеевларни мағлуб этди. Ягона бронза медалини 56 килограмм вазндаги боксчи Миразизбек Мирзаҳалилов қўлга киритди.
Изоҳ (0)