Япониялик алпинист аёл Кей Танигути Хоккайдо ороли тоғларида ҳалок бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
22 декабрь, сешанба куни полиция унинг жасадини Куродаке тоғ тизмасидан топди.
43 ёшли Танигути тўрт нафар алпинист билан бирга 1984 метр баландликдаги чўққига чиқаётган эди. 21 декабрь куни у арқондан ажралиб чиқиб, ёлғиз кетди ва йўқолиб қолди. Уни қидириш учун полиция отряди, ҳарбий вертолёт, шунингдек, кўнгиллилар ҳаракат қилди.
Кей Танигути 2007 йилда Эверестни забт этган эди. У энг машҳур алпинистларга тақдим этилувчи Piolet d’Or француз мукофотини қўлга киритган дунёдаги биринчи аёл эди.
Изоҳ (0)