Туниснинг шимолидаги Бизерта ҳудудида ҳаракатланувчи террорчи ташкилотларнинг фаолиятига алоқадорликда гумон қилинган тўрт нафар киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Вазирликнинг баён қилишича, терроризмга қарши курашиш бўйича махсус хизмат кучлари ва ИИВ ҳамкорлигида қизларни ёллаш ва уларни жанг ҳудудларига юбориш билан шуғулланадиган террорчилик гуруҳи фош этилиб, бартараф қилинди.
Бундан ташқари, ИИВ маълумотига кўра, миллий гвардия ва Тунис полицияси кучлари томонидан 2015 йил 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси ҳар хил жиноятларни содир этганликда гумон қилинган 23 нафар одам қўлга олинди.
18 декабрь, жума куни Тунис Ички ишлар вазири Нажем Гарсали, байрамлар арафасида Тунис ҳудудида теракт содир бўлиши хавфи ошганлиги сабабли, энг юқори даражадаги хавфсизликни таъминлаш режимини жорий қилди.
Изоҳ (0)