Пекин ҳукумати ҳаводаги кучли ифлосланишга қарши курашиш доирасида 2,1 мингта ташкилотга ишлаб чиқаришни тўхтатиб туриш ёки қисқартиришни буюрди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Ҳукумат 18 декабрь куни ҳаво сифатининг ёмонлашганлиги туфайли экологик хавфлиликнинг энг юқори – «қизил» даражасини эълон қилган эди. У 22 декабрь, маҳаллий вақт бўйича 00:00 га қадар давом этади.
Ҳукумат ўз топшириғининг бажарилаётганлигини текшириш учун ташкилотларга ҳар куни инспекторларни юбормоқда.
Ҳаво ифлосланишининг «қизил» даражаси эълон қилинганда, мамлакатда мажбурий чоралар жорий этилади. Жумладан, автотранспорт ҳаракатини қисқартириш, мактаб ва болалар боғчаларидаги машғулотларни тўхтатиб туриш, йўлларни ҳар куни камида бир марта ювиб туриш, барча қурилиш ишларини тўхтатиш кабилар шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)