2015 йил 17 декабрь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон халқ артисти, театр ва кино актёри Ҳамза Умаров таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан «Туғма истеъдод соҳиби эди...» мавзусида хотира кечаси бўлиб ўтди, деб хабар қилади Ўзбекистон Миллий Кутубхонаси матбуот хизмати.
Тадбирда Муқимий номидаги ўзбек республика мусиқали театри актёрлари Н.Пўлатова, Д.Сафаева, Т.Бекназаров, театрнинг адабий эмакдоши Т.Мирзо, драматург Х.Расулов, таниқли режиссёр Х.Қаҳрамонов, театр санъати ихлосмандлари ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар театр саҳнасида Ҳамза Умаров билан биргаликда ўйнаган спектакллари ва ижодий ҳамкорлик жараёнида олган ўгитлари ҳақида сўзлаб берди.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Саҳнада яшаган инсон» номли китоб-расмли кўргазма очилди. Унда актёр ҳаёти ва ижодини ёритувчи китоблар, мақолалар ва расмлар ўрин олди.
Изоҳ (0)