Актриса Жамила Ғофурова 2015 йил якунлари ва 2016 йилги умидлари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди, дея хабар бермоқда «Даракчи» газетаси.
«2015 йил мен учун яхши ўтди, лекин жуда ҳам тез ўтиб кетгандек бўлди. Балки кетма-кет фильмларда суратга тушганим учундир, вақтнинг қандай ўтиб кетгани менга сезилмади», — деди актриса.
«Насиб этса, келаси йилда қизим мактабга илк қадамни қўяди. Янги 2016 йил кутилмаган мукофотларга, мўъжизаларга бой бўлишини, шахсий ҳаётимда ҳам ўзгариш содир бўлишини истайман», — дея қўшимча қилди Жамила Ғофурова.
Изоҳ (0)