Хонанда Достон Убайдуллаев «7х7» газетасига берган интервьюсида «Уммон» гуруҳи борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бир интервьюда Озодбек Назарбеков, Зиёда ҳамда «Уммон» гуруҳининг қўшиқларини тинглаб туришингизни айтгансиз. Тўғриси, «Уммон» гуруҳи мухлиси эканингиз...
— Нафақат сиз айтиб ўтган санъаткорлар, балки бутун ўзбек эстрадасини тинглайман. «Уммон» гуруҳига келадиган бўлсак, биринчидан, улар — укаларим. Иккинчидан, уларни инсон сифатида ҳурмат қиламан, балки шунга хатолари кўринмас. Бироқ бу учовлон санъатга ўз кучлари билан ва ўзига хос йўналишда кириб келди.
Изоҳ (0)