Озарбайжон Марказий банки 21 декабрдан манатнинг эркин курсига ўтиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
«Ушбу қарорга мувофиқ, манатнинг курси асосан валюта бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбатини белгилаб берувчи фундаментал омилларга мувофиқ шаклланади. Озарбайжон Марказий банкининг валюта бозоридаги иштироки ушбу режимга мувофиқ амалга оширилади», — дейилади банк хабарида.
Марказий банкнинг изоҳ беришича, бу қарорнинг қабул қилинишига энергия ташувчилар бозорида таклифларнинг керагидан ортиқча эканлиги ва мамлакат иқтисодий ўсишидаги пасайишлар сабаб бўлган. Бу жараёнлар глобал иқтисодиёт билан яқин интеграцияда бўлган Озарбайжон иқтисодиётига ҳам таъсир ўтказди.
Изоҳ (0)