20 декабрь, якшанба куни Германиянинг Байройт шаҳрида номаълум шахс уч кишини отиб ўлдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, қурбон бўлганларнинг барчаси парковка қилинган автомашиналарнинг ёнидан топилган. Яна бир киши яраланган.
Отишма ҳақидаги хабар полиция бўлинмасига 20 декабрь куни кечқурун келиб тушди.
Ҳалок бўлганларнинг ва жиноятчининг шахси ҳозирча аниқланмаган. Содир этилган жиноят сабаблари номаълум.
Изоҳ (0)