Google компанияси АҚШдаги энг оммабоп қидирув сўровларига бағишланган йиллик ҳисоботини эълон қилди. «Автомобиль моделлари» туркумида биринчи ўринни Chevrolet Malibu седани эгаллади, дея хабар бермоқда Motor.
Malibu, бундан ташқари, «Шимолий Америкадаги йилнинг энг яхши енгил автомобили ва йўлтанламаси» танлови финалчилари қаторидан ўрин олди. Автомобильнинг янги авлоди тақдимоти 2015 йил апрелида бўлиб ўтганди ва америкалик мутахассислар томонидан яхши баҳоланган эди.
Google’даги энг оммабоп сўровлар рўйхатида иккинчи ўринни янгиланган Chevrolet Silverado пикапи эгаллади. Автомобиль июль ойида янгиланган эди — ташқи кўринишига косметик ўзгартириш киритилган, мультимедиа мажмуаси эса такомиллаштирилган.
Америка интернетида энг кўп сўралган автомобиллар учлигини Toyota Tacoma пикапи тўлдирган. Мазкур модель рестайлинги 2015 йил январида бўлиб ўтганди. Автомобильнинг олд қисми тўлиқ янгиланган, шунингдек, 4Runner йўлтанламасининг 276 от кучига эга двигатели билан таъминланган.
Америкадаги Google’да энг кўп қидирилган автомобиллар ўнлиги
- 2016 Chevrolet Malibu
- 2016 Chevrolet Silverado
- 2016 Toyota Tacoma
- 2016 Chevrolet Camaro
- Honda HR-V
- FIAT 500X
- Jeep Renegade
- Chevrolet Colorado
- Lexus NX
- Hyundai Tucson
Изоҳ (0)