Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон фуқароларининг эски намунадаги паспортларини биометрик паспортларга алмаштириш муддати 2018 йил 1 июлгача узайтирилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси вакилига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Мазкур маълумот 19 декабрь, шанба куни Тошкент шаҳар ИИББ хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг айрим бўлинмаларида ҳам тасдиқланган. «Газета.uz» манбасининг маълум қилишича, яқин кунларда паспорт алмаштириш муддатининг узайтирилгани ҳақида расман эълон қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 2011 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, 2011 йилдан фуқароларга биометрик паспорт берилиши бошланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ биометрик паспорт олиш муддати узайтирилгани ҳақидаги овозалар рад этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?