Россиянинг «Антенна Телесем» нашрига катта интервью берган Максим Галкин катта бўлиб қолган эгизак фарзандлари — Елизавета ва Гаррининг эксклюзив суратларини тақдим этди. Бу ҳақда «1news.az» хабар бермоқда.
«Болаларнинг дунёга келишига тайёргарлик кўргандим ва жуда ҳаяжонлангандим. Дастлабки таассуротлар — қувонч ва ўзига хос енгиллик туйғуси. Фарзандларимиз соғлом туғилди ва бизда ҳам ҳаммаси жойида», — деди Максим Галкин.
«Мен фарзандларини жуда яхши кўрадиган ва улар учун қаттиқ қайғурадиган отаман. Бу масалада жуда асабийман, уларга бирор кор-ҳол бўлишидан доим хавотирдаман. Шу сабабли ҳам ҳар вақт сергакман», — деди артист.
«Болаларимиз мусиқага ошуфта. Лиза рақсга яхши тушади. У Аллага жуда ҳам ўхшаш... Гарик эса менинг ғирт «копиям». Уларда болалар рояллари бор, унда ўйин ўйнашни яхши кўришади», — деди Максим Галкин.
Максим Галкиннинг таъкидлашича, у фарзандлари меҳрибон бўлиб вояга етишини истайди. «Энг асосийси, улар бошқа кишиларга нисбатан ҳурматда бўлишларини, ўз навбатида, ҳушёр ва сергак бўлишларини хоҳлайман», — деди Максим Галкин.
Изоҳ (0)