Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

17 декабрь куни Бразилия интернет-провайдерлари WhatsApp мессенжерини вақтинча блоклаб қўйгани Telegram фойдасига ишлади: ўшандан бери сервисда камида 4,5 миллион янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтди, деб ёзади TJournal. WhatsApp блокировкаси 12 соатдан сўнг бекор қилинди.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

WhatsApp Бразилияда блоклаб қўйилиши полиция текшируви билан боғлиқ, унга кўра, мессенжер фойдаланувчига тегишли маълумотларни тақдим этиши керак эди, бироқ компания ҳукумат талабларига бўйсунмади. Мессенжернинг блокланиши жавоб чораси бўлди.

WhatsApp 48 соатга ёпиб қўйилиши муқаррар бўлганидан сўнг бразилиялик фойдаланувчилар оммавий тарзда Павел Дуровнинг Telegram мессенжерида рўйхатдан ўта бошлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар