Хиросима шаҳридаги университет доценти Хироюки Иноуэ автомобиль компьютерини смартфон ёрдамида «бузиш» мумкинлигини исботлади, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru».
Олим масофадан туриб ойналарни очиб-ёпди, акселераторни блоклади ва спидометр кўрсаткичларини ўзгартирди.
Иноуэ ўз тажрибасида 2013 йилда чиқарилган Toyota Corolla Fielder ва Wi-Fi адаптердан фойдаланди. Шунингдек, олимнинг ўзи ишлаб чиққан дастур ўрнатилган смартфон ва техник хизмат кўрсатувчи ускуналарни улаш учун компонент керак бўлди.
Эксперимент доирасида смартфон орқали «бузилган» автомобиль жойида ҳаракатсиз турди, бироқ унинг спидометрида 180 км/соат кўрсаткичи акс этди. Машина DDoS-ҳужум туфайли жойидан жила олмади — ҳаракат ҳақидаги маълумотларнинг катта оқими унинг старт олишига йўл қўймади.
Олим таъкидлашича, ҳозирча япон автоси интернетга уланмаган. Бироқ мамлакатнинг бир йўла бир нечта компаниялари томонидан ишлаб чиқилаётган ҳайдовчисиз автомобилларга хакерлик ҳужумларини амалга ошириш мумкин.
Изоҳ (0)