Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Украина 20 декабрда бошланғич шартлар билан жами 3 миллиард долларлик Россия еврооблигацияларини тўлай олмайди. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси Украинанинг Россиядан қарзини тижорий эмас, суверен деб атагач, Украина молия вазирлиги тарқатган баёнотда айтилади, деб ёзади Meduza.

Фото: «Lb.ua»

Фото: «Lb.ua»

«Мақомидан қатъи назар, тўланиш муддати 2015 йил декабрда тугайдиган еврооблигациялар Украинанинг у бошланғич шартларга мувофиқ равишда тўлай олмайдиган қарз мажбуриятларига киради», — дейилади баёнотда.

Унда айтилишича, Украина ушбу облигациялар бўйича қарзни реструктуризация қилиш борасида ўзаро муросага келиш учун музокаралар ўтказишга тайёр.

Изоҳ
Асосий янгиликлар