Эстония қуролли кучлари бош штаби Россияни ўз ҳаво чегарасини бузишда айблади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бош штабнинг таъкидлашича, Россиянинг Ан-72 ҳарбий транспорт самолёти Фин қўлтиғидаги Вайндлоо ороли атрофида Эстония ҳаво ҳудудига бостириб кирган. Мазкур ҳодиса муносабати билан мамлакат ташқи ишлар вазирлигига Россия элчиси чақиртирилган ва унга норозилик нотаси топширилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Грузия ва Финляндия ҳам Россияни ўз ҳаво ҳудудига бостириб киришда айблаганди.
Изоҳ (0)