Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Сальвадор футбол федерациясининг собиқ президенти Рейналдо Васкес Халқаро футбол федерациясидаги (ФИФА) коррупция иши бўйича мамлакат полицияси томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: AFP

Фото: AFP

Васкес Сальвадор футбол федерациясини 2009—2010 йилларда бошқарган. У ФИФА томонидан ташкил этилган ўйинларга медиа ҳуқуқни сотишда пора олганликда айбланаётган 16 нафар мансабдордан бири ҳисобланади.

Олдинроқ Сальвадор расмийлари Васкеснинг АҚШга экстрадиция қилинишини маъқуллаганди, бироқ бу жараён мамлакатнинг ўзида амалдорга нисбатан айбловлар илгари сурилиши муносабати билан қолдирилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар