17 декабрь, пайшанба куни Аргентина ҳукумати песо пул бирлигининг қийматини сақлаб қолиш мақсадида 2011 йилда жорий этилган валюта айирбошлаш бўйича чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Аргентина молия вазири Алфонсо Прат-Гайнинг таъкидлашича, бу чорани тадбиқ этиш мамлакатнинг янги президенти Маурисио Макри томонидан иқтисодиётнинг ўсишини қайта тиклаш мақсадида ваъда берилган эди.
17 декабрь кунидан бошлаб Аргентинанинг песоси эркин конверсия қилинадиган валютага айланади. Шу муносабат билан песонинг АҚШ долларига нисбатан бўлган қиймати 30 фоизгача тушиб кетиши мумкин.
Бундан олдин, аргентиналиклар икки минг доллардан кўп бўлмаган қийматдаги пул маблағларини айирбошлаш ҳуқуқига эга бўлиб, айирбошлаш қаерда қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат олишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)