Аёлларга ажрашгандан кейин ярим йил давомида қайта турмушга чиқишни тақиқловчи 1898 йилдаги қонун Япония Олий суди томонидан конституцияга зид деб топилди. Бу ҳақда Asian Review хабар қилмоқда.
Окаяма префектурасида яшовчи 30 ёшли аёл 2011 йилда судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Аёлнинг арз қилишича, оилавий зиддиятлар туфайли 2008 йилда ажрашгач, у янги никоҳнинг қайд этилишини олти ой давомида кутганлиги оқибатида, унинг ҳуқуқлари поймол бўлиб, руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатган. Япониялик аёл ҳукуматдан 1,65 миллион иена (13,6 минг доллар) миқдорида маънавий зарар ундиришни талаб қилди.
Эски қонунни қабул қилишдан мақсад, ота-она ажрашгандан кейин олти ой давомида аёл фарзанд кўрган тақдирда, оталикни белгилаш билан боғлиқ бўлган баҳс-мунозараларни олдини олиш бўлган.
Изоҳ (0)